Хабарингиз бор, 21-22 май кунлари Иорданиянинг Амман шаҳрида осиёлик таэквондочилар ўртасида Токио-2020 учун лицензион турнир бўлиб ўтади. Ушбу мусобақада Ўзбекистондан 3 нафар (2 нафар қиз бола ва 1 нафар ўғил бола) иштирок этиш ҳуқуқига эга.
14 май эрта тонгда Ўзбекистон таэквондо терма жамоаси аъзолари Тошкент-Дубай-Амман йўналиши бўйлаб Иорданияга жўнаб кетишганди. Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати ушбу сафардан олдин мураббий ва спортчиларнинг фикрлари билан қизиқди. Қизиқарли видеони томоша қилинг.
🥋🇺🇿 Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати