Skip to main content
Yangiliklar

🥋🇺🇿 Таэквондочиларимиз лицензион мусобақага тайёргарликни кучайтиришди

By 07.05.2021No Comments

Хабарингиз бор, 21-22 май кунлари Иорданиянинг Амман шаҳрида Токио-2020 лицензион турнири бўлиб ўтади. Унда ўзбекистонлик уч нафар таэквондочи иштирок этади.

Ушбу мусобақадан максимал лицензияни қўлга киритишни мақсад қилган Ўзбекистон таэквондо WT терма жамоаси аъзолари тайёргарликни янада кучайтиришди ва машғулотларда тинимсиз меҳнат қилишмоқда.

Олимпия рейтинги асосида Токио-2020 йўлланмасини қўлга киритиб бўлган Никита Рафалович эса Олимпиадага тайёргарликни давом эттирмоқда.

🥋🇺🇿 Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати