Skip to main content
Yangiliklar

Таэквондочиларимиз Амман шаҳрига етиб боришди

By 17.05.2021No Comments

Хабарингиз бор, 21-22 май кунлари Иорданиянинг Амман шаҳрида осиёлик таэквондочилар ўртасида Токио-2020 учун лицензион турнир бўлиб ўтади. Ушбу мусобақада Ўзбекистондан 3 нафар (2 нафар қиз бола ва 1 нафар ўғил бола) иштирок этиш ҳуқуқига эга.

Кеча, 14 май эрта тонгда Ўзбекистон таэквондо терма жамоаси аъзолари Тошкент-Дубай-Амман йўналиши бўйлаб Иорданияга жўнаб кетишганди. Дубайдан Амманга рейс 9 соатдан кейиш бўлиши туфайли делегация аъзолари Дубайдаги меҳмонхонага жойлашишди ва маълум вақт давомида хордиқ чиқаришди. Миллий Олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон таэквондо ассоциацияси томонидан спортчиларга барча шароитлар яратиб берилди.

15 май куни Ўзбекистон таэквондо терма жамоаси Иордания пойтахти Амман шаҳрига етиб борди ва меҳмонхонага жойлашди. Спортчиларимиз мусобақага сўнгги тайёргарликни Амман шаҳрида олиб боришади.