Skip to main content
Yangiliklar

Шерзод Ташматов таэквондочилар машғулотига ташриф буюрди

By 12.05.2021No Comments

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раиси ўринбосари, Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси раиси Шерзод Ташматов бугун 4 мамлакат спортчилари иштирокида Тошкентда давом этаётган халқаро йиғинга ташриф буюрди.

Шерзод Ташматов спортчиларимизнинг умумий ҳолати, яратилган шароитлар билан танишди, меҳмон спортчилар ва мураббийлар билан суҳбатлашди. Ўзбекистон терма жамоаси мураббийлари билан бўлажак лицензион мусобақага тайёргарлик жараёни муҳокама қилинди. Иорданияга жўнаб кетиш олдидан барча спортчиларга омад тиланди.

🥋🇺🇿 Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати