Skip to main content
Yangiliklar

Паркентлик фидойиларга «Ўзбекистон спорт фахрийси» кўкрак нишони топширилди

By 03.05.2021No Comments

Ўзбекистон спорт фахрийлари кенгаши томонидан олиб борилаётган спорт тарғиботи ишлари давом этади. Ташкилот раҳбари Баҳодир Махситов бу гал паркентлик спорт фахрийларини бирлаштирди.

Паркент тумани ҳокимиятида ўтган тадбирда катта спорт жамоатчилиги вакиллари иштирок этишди. Жумладан, туман ҳокими Шоҳруҳ Шоаҳмедов, Тошкент вилояти Туризм ва спорт бошқармаси бошлиғи Комилжон Адилов, ёш спортчилар ва бир гуруҳ фахрийлар мазкур тадбирда жам бўлдилар.

Учрашув давомида Баҳодир Махситов сўз олиб, ўзбек спорти ривожида паркентлик фахрийларнинг ҳам улкан ҳиссаси борлигини таъкидлади ва ҳукуматимиз ҳар бир фуқароларимизни қўллаб-қувватлаётгани ҳақида гапириб ўтди.

Тадбир якунида туманнинг 12 нафар фидойиларига «Ўзбекистон спорт фахрийси» кўкрак нишони топширилди.