Skip to main content
Yangiliklar

Дукентдаги йиғин бошланди

By 18.05.2021No Comments

Хабарингиз бор, кеча Ўзбекистон таэквондо терма жамоаси бир қатор аъзолари Тошкент вилояти Дукент шаҳарчасидаги “Янгиобод” ўқув-машғулот базасида йиғинни бошлашди.

Унда Иорданияга бормаган спортчилар иштирок этишмоқда. Июнь ойида спортчиларимизни Ливанда ўтадиган Осиё чемпионати кутиб турибди.

Тонгги бадантарбиядан кейин кунига икки маҳал машғулотлар ўтказилмоқда. Спортчилар раҳбарият томонидан яратиб берилган шароитлардан мамнун ҳолда бўлажак халқаро мусобақаларга муносиб тайёргарлик кўришмоқда.