Ўзбекистонлик таэквондочи Дмитрий Шокин бугун лейтенант унвонига сазовор бўлди.
“Ўзбекистон Республикасига садоқат билан хизмат қиламан!
Шу фурсатдан фойдаланиб биз спортчиларни қўллаб-қувватлаётган Ўзбекистон Республикасининг Мудофаа вазирлигига ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман!”, – дейди Дмитрий Шокин.
Ўзбекистон таэквондо ассоциацияси жамоаси Дмитрий Шокинни ушбу унвон билан табриклайди!
🥋🇺🇿 Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати