Skip to main content
Yangiliklar

🥋🇺🇿 Ассоциация психологи Ўзбекистон таэквондо терма жамоаси аъзолари билан учрашди

By 02.05.2021No Comments

Хабарингиз бор, айни пайтда таэквондо WT бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Тошкент шаҳрида халқаро йиғинда иштирок этмоқда.

2 май куни Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси психологи Муфиза Ходжа Нурулла терма жамоа аъзолари билан учрашди. Учрашув чоғида спортчиларимизга психологик тест тақдим этилди. Тест жавоблари орқали психолог таэквондочиларнинг айни пайтдаги руҳий ҳолатини билиб олади.

Таэквондочиларимиз психологдан ўзларини қизиқтирган саволларга ҳам жавоб олишди.

🥋🇺🇿 Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати