Skip to main content
Yangiliklar

19 ёшли Улуғбек Рашитов – Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди!

By 21.05.2021No Comments

Ўзбекистонлик таэквондочи Улуғбек Рашитов Токио Олимпиадасига боради!

Иорданияда осиёлик таэквондочилар учун лицензион турнир давом этмоқда. -68кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Улуғбек Рашитов дастлабки босқичда мўғулистонлик Натсагдорож Ачиткхууни мағлуб этди. Кейин Рашитов филиппинлик Арвен Алкантарани таслим қилди.

Ярим финалда Улуғбек Рашитов қозоғистонлик Кайрат Саримсаковга қарши даянга чиқиб ғалаба қозонди ва Олимпиада йўлланмасига эга чиқди!

Ушбу ғалаба билан 19 ёшли Улуғбек Рашитовни ва бутун Ўзбекистон халқини табриклаймиз! Янги Ўзбекистон, янги ғалабалар!