Skip to main content
Yangiliklar

Зарбдор тумани очиқ чемпионати ташкил этилди

By 20.04.2021No Comments

Жиззах вилоятининг Зарбдор туманида 2021 йил 18-19 апрель кунлари таэквондо WT спорт туридан “Ёшлар билан ишлашнинг янгича тизими” жорий этиш бўйича чора-тадбирлар дастурининг 54-банди ижроси юзасидан “Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш” бўйича 5та мухим ташаббус доирасида “Биз COVID-19ни спорт билан енгамиз” шиори остида болалар, кадетлар ва ўсмирлар ўртасида Зарбдор туман очиқ чемпионати ташкил этилди. Чемпионат кўтаринки руҳда ўтказилди.

Мусобақада ғолиб бўлган спортчиларга Зарбдор туман Жисмоний тарбия ва спорт бўлими ҳамда Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси Жиззах вилоят бўлими томонидан диплом, медаль ҳамда қимматбаҳо совғалар топширилди.

🥋🇺🇿 Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати