Skip to main content
Yangiliklar

Вьетнам терма жамоасининг Тошкентга келадиган таркиби маълум

By 24.04.2021No Comments

26 апрель куни Тошкентда 5та давлат таэквондочилари иштирокида халқаро ўқув-машғулот йиғини бошланади.

Ушбу йиғинда Ўзбекистон, Қозоғистон, Вьетнам, Хитой Тайпеи ва Қатар терма жамоаси аъзолари иштирок этишади.

Вьетнам терма жамоасининг 5 нафар делегация аъзоси юртимизга ташриф буюради:

Мураббий – Ким Кил Таэ (Жанубий Корея)
Таржимон – Дао Пхуонг Ан
Спортчи – Хо Ти Ан Тует
Спортчи – Тран Ти Ан Тует
Спортчи – Труонг Ти Ким Туен

Ушбу рўйхатдаги Труонг Ти Ким Туен -46кг вазн тоифасида 2018 йилги Осиё чемпиони ва 2016 йилги Осиё чемпионати бронза медали соҳибаси ҳисобланади. 2019 йил Римда ўтган Гран Прида бронза медалини қўлга киритган. 2017 йил Мужуда ўтган Жаҳон чемпионатида кумуш медалга эга чиққан. Қизиғи у 2014 йил Тошкентда ўтган Осиё чемпионатида ҳам иштирок этган.

Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати🇺🇿