Skip to main content
Yangiliklar

🥋🇺🇿 Қўқонда Ўзбекистон кубоги мусобақасига саралаш баҳслари ўтказилди

By 28.04.2021No Comments

Фарғона вилояти Қўқон шаҳридаги 2-БЎСМ спорт залида 2004-2006 ва 2007-2009 йилларда туғилган ўғил-қизлар ўртасида Ўзбекистон кубоги мусобақасига саралаш баҳслари бўлиб ўтди.

Уч кун давом этган мусобақада ўз вазн тоифасида энг кучлилар саралаб олинди. Якунда ҳар бир вазнда саралашдан ўтган 3 нафар таэквондочи Фарғона вилояти таэквондо WT ижрочи директори И.Таиров томонидан медаль, диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Энди ушбу спортчилар май ойида бўлиб ўтиши кутилаётган Ўзбекистон кубоги мусобақасида даянга чиқишади.

 

🥋🇺🇿 Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати