Skip to main content
Yangiliklar

🥋🇺🇿 Тошкентдаги халқаро йиғинда спарринглар бошланди ФОТО

By 29.04.2021No Comments

Хабарингиз бор, 26 апрель куни Тошкентда 5та давлат таэквондочилари иштирокида халқаро ўқув-машғулот йиғини бошланди. Ушбу йиғинда Ўзбекистон, Қозоғистон, Вьетнам, Хитой Тайпеи ва Қатар терма жамоаси аъзолари иштирок этишмоқда.

Бугун, 29 апрель куни спортчилар ўзаро спаррингларни бошлаб юборишди. Бу орқали бўлажак муҳим мусобақаларга тайёргарлик олиб борилмоқда. Бугунги спарринглардан фотогалереяни томоша қилинг.

 

🥋🇺🇿 Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати