Skip to main content
Yangiliklar

Томас Бах қадимий «Панатенайк» стадионининг қайта очилишида қатнашди

By 01.04.2021No Comments

Халқаро Олимпия қўмитаси президенти Томас Бах ташкилотнинг онлайн тарзда ўтган 137-Сессиясида ХОҚ президентлигига қайта сайланган сўнг илк сафарини Грецияга амалга оширди.

Бах ушбу сафар давомида биринчи замонавий Олимпия ўйинлари бўлиб ўтган «Панатенайк» стадионинида бўлди. Таъкидлаш жоиз, бу «Панатенайк» стадионининг қайта реконструкциядан чиқарилишига ҳам уланиб кетди. Маросимда Греция президенти Катерина Сакелларопо, Греция Миллий Олимпия қўмитаси президенти Спирос Капралос ва бошқа расмий шахслар қатнашди.

«Грецияда Олимпия ўйинлари икки марта “туғилган”. Биринчиси Қадимги Олимпда ва яна бир марта 1896 йил «Панатенайк» стадионида. Юнонлар инсониятга Олимпия ўйинларини совға қилишди. «Панатенайк» стадионининг қайта очилиши билан ушбу мерос бутун дунёни янада ёрқинроқ қилиб ёритади. Ушбу рамзий жойда маданият, тарих ва анъана замонавий давр ва замонавий Олимпия ҳаракатининг вазифалари билан уйғунлашмоқда. Бугундан бошлаб «Панатенайк» стадиони нафақат Олимпия тарихининг рамзи сифатида, балки ёрқин келажак, барқарор кенгайиш, абадий тинчлик ва спортдаги катта бирдамлик билан яхши келажак учун садоқат сифатида намоён бўлади», – деди ХОҚ президенти.

Греция сафари давомида Томас Бах мамлакат Президенти ва бошқа бир қатор расмийлар қабулида ҳам бўлди.