21-22 май кунлари Иорданиянинг Амман шаҳрида таэквондо бўйича Осиё қитъаси учун йўлланма берувчи лицензион мусобақа бўлиб ўтади. МОҚда мураббийлар штаби билан ушбу мусобақага тайёргарлик, спортчиларимизни коронавирусга қарши эмлаш мавзулари муҳокама қилинди.
Йиғилишни МОҚ раиси ўринбосари, Ўзбекистон таэквондо ассоциацияси раиси Шерзод Ташматов олиб борди. МОҚ раиси ўринбосари даставвал лицензион мусобақага кўрилаётган тайёргарлик билан танишиб чиқди. Унда ўқув-машғулотлар йиғини, мусобақалар рўйхати яна бир кўздан кечирилди.
Шундан сўнг мураббийлар штаби билан спортчиларимизнинг саломатлиги, уларни мусобақадан аввал коронавирусга қарши эмлаш масаласи муҳокама қилинди. Мавзу юзасидан ҳар бир тренер ўз фикрларини билдириб ўтди. Якунда таэквондочиларни мусобақадан аввал қайси даврда, қайси вакцина билан эмлаш бўйича сўнгги таклифни бир неча кун ичида кўриб чиқиш бўйича хулоса қилинди.
Эслатиб ўтамиз, айни пайтда делегациямиз ҳисобида Токио-2020 Олимпия ўйинларига таэквондо бўйича 1 та йўлланма мавжуд. Жамоамиз Аммандаги мусобақада 1 эркак ва 2 нафар аёл спортчи билан иштирок этишни режалаштирган.