Skip to main content
Yangiliklar

Светлана Осипова: “Тошкентда ўтадиган халқаро йиғин албатта фойдали бўлади”

By 23.04.2021No Comments

Ўзбекистон таэквондо терма жамоаси Тошкентда йиғинни давом эттирмоқда. Жароҳатини даволаб, машғулотларга қўшилган Светлана Осипова ўз фикрларини билдирди.

“Айни пайтда Ўзбекистон таэквондо ассоциациясига қарашли базада йиғин ўтказаяпмиз. 26 апрель куни Хитой Тайпеи, Вьетнам, Қатар ва Қозоғистон терма жамоаси аъзолари ҳам Тошкентдаги йиғинимизга қўшилишади. Улар билан ўтадиган қўшма йиғинимиз бизга фойдали бўлиши аниқ. Сабаби чет эллик спортчилар билан спарринглар орқали кўпроқ тажриба тўплаймиз ҳамда бўлажак иккита муҳим мусобақа, май ойида Иорданияда ўтадиган Токио-2020 лицензион турнири ва июнь ойида Ливанда бўладиган Осиё чемпионатига тайёргарлик кўрамиз”, – дейди Светлана Осипова.

ВИДЕОНИ КЎРИШ

🥋🇺🇿 Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати