Skip to main content
Yangiliklar

Қозоғистон таэквондо терма жамоаси ҳам Тошкентда!

By 25.04.2021No Comments

26 апрель куни Тошкентда 5та давлат таэквондочилари иштирокида халқаро ўқув-машғулот йиғини бошланади. Ушбу йиғинда Ўзбекистон, Қозоғистон, Вьетнам, Хитой Тайпеи ва Қатар терма жамоаси аъзолари иштирок этишади.

Бугун, 25 апрель куни Қозоғистон терма жамоаси аъзолари ҳам Тошкентга етиб келишди. Қўшни давлат спортчилари худди қолган терма жамоа аъзолари сингари Ўзбекистон таэквондо ассоциациясига қарашли “Lake Park” меҳмонхонасида истиқомат қилишади.

Қозоғистон терма жамоаси 19 нафар делегация аъзоси билан юртимизга ташриф буюрди:
Кан – Менеджер
Ю Ёнг Жин – Бош мураббий
Еставлетов Батирбек – Катта мураббий
Тохтахунов – Массажчи
Гассанов – Шифокор

Спортчилар:
Темирхан Самат
Искак Елдос
Базарбаев Адилет
Биримбай Эльдар
Каирбек Ерасил
Саримсаков Кайрат
Сандибаев Шингиз
Адильханов Рахим
Жапаров Руслан
Капанова Ботагоз
Алдангорова Фариза
Байбатирова Фарида
Дениз Жансель
Еркасимова Аксауле

 

Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати🇺🇿