Skip to main content
Yangiliklar

🥋🇺🇿 Осиё чемпионатлари тарихидан. 2008 йилги қитъа чемпионати ҳақида

By 06.04.2021No Comments

16-18 июнь кунлари Ливан мамлакатида ҳисоб бўйича 24-Осиё чемпионати бўлиб ўтади.

Ушбу мусобақа олдидан ўзбекистонлик таэквондочилар совриндор бўлган қитъа чемпионатларини ёдга олишга давом этамиз.

Таэквондо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 2008 йилги мусобақада бронза медалини қўлга киритган.

2008 йилги Осиё чемпионати 26-28 апрель кунлари оралиғида Хитойнинг Луоянг шаҳрида ўтказилган. Унда +84кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Акмал Эргашев якунда бронза медалини қўлга киритган эди.

Маълумот учун, 🇺🇿 Ўзбекистон терма жамоаси ҳозирга қадар катталар ўртасидаги Осиё чемпионатида 6та олтин 🥇, 5та кумуш 🥈 ва 18та бронза 🥉, жами 29та медални 🏅 қўлга киритган.

🥋🇺🇿 Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати