Skip to main content
Yangiliklar

Осиё чемпионатининг энг яхшилари сарҳисоб қилинди

By 26.04.2021April 27th, 2021No Comments

Бугун пойтахтимизда оғир атлетика бўйича Осиё чемпионати ўз якунига етди. 9 кун давом этган мусобақада қитъамизнинг энг кучли атлетлари Токио-2020 Олимпия ўйинларига йўлланма берувчи қимматли рейтинг очколари учун кураш олиб боришди.

Бугун мусобақа якунлангач анъанага мувофиқ унинг сарҳисоби қилинди. Унга кўра ўз спортчиларининг иштироки эвазига энг яхши жамоалар учлиги қуйидаги кўринишга келди:

Эркаклар:
1. Қозоғистон
2. Ўзбекистон
3. Хитой

Аёллар:
1. Хитой
2. Жанубий Корея
3. Ўзбекистон

Энг яхши аёл спортчи: Куо Хсинг-Чун (Хитой Таипейи)
Энг яхши эркак спортчи: Ши Чжиёнг (Хитой)

Тақдирлаш маросимида Туризм ва спорт вазирининг ўринбосари Аваз Каримов, МОҚ раиси ўринбосари Шерзод Ташматов, МОҚ раиси маслаҳатчиси Алишер Каримов, шунингдек, Осиё оғир атлетика федерацияси Ижроқўм вакиллари совриндорларни тақдирлашди. Унда сўз олган Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов ҳукуматимизнинг спортни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаётгани, мазкур мусобақани юқори савияда ташкил этишда кўмаклашгани учун оғир атлетика оиласи номидан ўз миннатдорчилигини билдириб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур мусобақада қитъамизнинг 30 дан ортиқ мамлакатидан 200 нафардан зиёд атлет иштирок этди.