Жорий йилнинг 20 апрель куни Наманган вилояти таэквондо WT федерацияси раҳбари Холмурод Нозимов Янгиқўрғон туманидаги клубларни ўрганиш мақсадида Нанай қишлоғи, Сойбўйи МФЙ 2-БЎСМ залига ташриф буюрди. Таъкидлаш лозимки, ушбу масканда ёш таэквондочиларга Абдумаликов Имодин мураббийлик қилиб келмоқда.
Ўрганишлар давомида клубдаги спортчиларни бўлажак мусобақаларга таёргарлик кўриш керак эканлиги, таэквондо формасига барчани тушириш кераклиги, ҳамда спорт жиҳозларини етарли даражада эмаслиги мураббийга тушунтириб ўтилди. Шунингек, клуб аъзоларига вилоят терма жамоаси сафида спортчилар малакасини ошириб олиншларига рухсат берилди.
Вилоят терма жамоаси июнь ойида Янгиқўрғон тумани Нанай қишлоғида ўқув-машғулот йиғинини ўтказишни режалаштирмоқда. Унда терма жамоа спортчилари билан Янгиқўрғон БЎСМ спортчилари биргаликда шуғулланишади ва спарринглар ўтказиш бўйича келишувга эришилди.