Skip to main content
Yangiliklar

Дунё баҳодирлари Тошкентда жам бўлишди

By 27.04.2021No Comments

Бугун Тошкентдаги “Универсал” спорт мажмуасида Баҳодирлар ўйинлари ва тош кўтариш бўйича Осиё чемпионати ҳамда Жаҳон кубоги босқичи бошланди. Мусобақада Ўзбекистон, Россия, Украина, Беларусь, Туркия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Афғонистон, Жанубий Корея, Япония каби 12та мамлакатдан қарийб 400 нафарга яқин забардаст паҳлавонлар ғолиблик учун баҳс олиб боришади. Бугун беллашувлар ўтказилаётган аренада турнирнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов, Туризм ва спорт вазирининг ўринбосари Аваз Каримов, Европа ҳамда Россия Баҳодирлар ўйинлари ва тош кўтариш федерациясининг президенти Василий Гришенко, ушбу спорт турида жаҳоннинг таниқли атлетларидан бири Михаил Кокляев ва кенг спорт жамоатчилиги вакиллари иштирок этишди.

Маросимда сўз олган расмийлар ҳукуматимизнинг жисмоний тарбия ва спортга, хусусан, соғлом турмуш тарзини ривожлантиришга қаратаётган эътибори, бу йўлда ўтказилаётган ушбу турнирнинг аҳамияти ҳақида алоҳида тўхталиб ўтишди.

30 апрелга қадар давом этадиган мусобақада спортчилар бир-биридан қизиқарли турли машғулотлар бўйича баҳс олиб боришади. Шубҳасиз, унинг ўтиши юртимизда баҳодирлар ўйинини каби қизиқарли спортниг тарғиботида муҳим роль ўйнайди.