Skip to main content
Yangiliklar

🥋🇺🇿 Дмитрий Шокин жароҳати боис халқаро йиғинни ўтказиб юборади

By 26.04.2021No Comments

Хабарингиз бор, бугун 26 апрель куни Тошкентда 5та давлат таэквондочилари иштирокида халқаро ўқув-машғулот йиғини бошланади. Ушбу йиғинда Ўзбекистон, Қозоғистон, Вьетнам, Хитой Тайпеи ва Қатар терма жамоаси аъзолари иштирок этишади.

Йиғинда Ўзбекистон терма жамоаси 17 нафар таэквондочи билан қатнашади. 2015 йилги Жаҳон чемпиони Дмитрий Шокин олган жароҳати боис бўлажак халқаро йиғинни ўтказиб юборади.

🥋🇺🇿 Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати