Skip to main content
Yangiliklar

Бир гуруҳ спорт фидойилари “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирланишди

By 29.04.2021No Comments

“Нуроний” жамғармаси Васийлик Кенгаши қарори билан турли соҳаларда кўп йиллар давомида ҳалол ва самарали меҳнат қилган юртдошларимиз I, II ва III даражали “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирланди. Аҳамиятлиси, улар орасида спорт соҳасида меҳнат қилган фидойиларни ҳам учратиш мумкин.

Жумладан, эътироф этилган юртдошларимиз орасида ўзбек спорт журналистикаси дарғаси, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи, «Турон» Фанлар академияси академиги Ахбор Имомхўжаев, таниқли футболчи ва мураббий, «Пахтакор» жамоаси фахрийси, Ўзбекистон футбол фахрийлари кенгаши раиси Тўлаган Исоқов, спорт гимнастикаси бўйича Олимпия ўйинлари чемпиони, “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони соҳиби Оксана Чусовитина, Ўзбекистон спорт фахрийлари кенгаши раиси Баҳодир Махситов, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган мураббий, “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони соҳиби Биродар Абдураимов, қиличбозлик бўйича жаҳон чемпиони, Москва-1980 Олимпия ўйинларининг кумуш медали соҳиби Собиржон Рўзиев, шунингдек, спорт фахрийлари Эркин Гиязов, Набижон Жўраев, Эркин Каримов, Светлана Кузнецова, Шавкат Тўлаганов ҳам бор.

Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси спорт жамоатчилиги вакилларини бундай эътироф билан табриклаб, уларга узоқ умр ва сиҳат-саломатлик тилаб қолади.