Skip to main content
Yangiliklar

Қатарлик таэквондочилар Тошкентга етиб келишди

By 24.04.2021No Comments

26 апрель куни Тошкентда 5та давлат таэквондочилари иштирокида халқаро ўқув-машғулот йиғини бошланади. Ушбу йиғинда Ўзбекистон, Қозоғистон, Вьетнам, Хитой Тайпеи ва Қатар терма жамоаси аъзолари иштирок этишади.

Бугун, 24 апрель куни кечки пайт Қатар терма жамоаси аъзолари Истанбул орқали Тошкентга учиб келди. Меҳмонларни Ўзбекистон таэквондо ассоциацияси бош котиби Муроджон Чориев кутиб олди.

Қатар терма жамоаси 3 нафар делегация аъзоси билан юртимизга ташриф буюрди:
Мураббий – Ли Жаэ Сунг (Жанубий Корея)
Спортчи – Али Жума Алараими (-81кг)
Спортчи – Марам Ассам Фатнасси (-67кг)

 

ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИШ

 

Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати🇺🇿