Skip to main content
Yangiliklar

Қатар терма жамоасининг Тошкентга келадиган таркиби маълум

By 24.04.2021No Comments

26 апрель куни Тошкентда 5та давлат таэквондочилари иштирокида халқаро ўқув-машғулот йиғини бошланади.

Ушбу йиғинда Ўзбекистон, Қозоғистон, Вьетнам, Хитой Тайпеи ва Қатар терма жамоаси аъзолари иштирок этишади.

Қатар терма жамоасининг 3 нафар делегация аъзоси юртимизга ташриф буюради:

Мураббий – Ли Жаэ Сунг (Жанубий Корея)
Спортчи – Али Жума Алараими (-81кг)
Спортчи – Марам Ассам Фатнасси (-67кг)

Қатар терма жамоасида кореялик собиқ таэквондочи Ли Жаэ Сунг мураббийлик қилмоқда. У 2000 йил Лионда ўтган Жаҳон кубогида бронза медалини қўлга киритган. Қатарлик Али Жума Алараими 2017 ва 2019 йилги Жаҳон чемпионатлари, 2018 йилги Осиё чемпионати ва 2018 йилги Осиё ўйинлари иштирокчиси ҳисобланади.