Skip to main content
Yangiliklar

Ал Ҳаким ат-Термизий халқаро турнирининг барча ғолиблари аниқ

By 12.04.2021No Comments

Термизда Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун кураш бўйича Ал Ҳаким ат-Термизий хотирасига бағишланган халқаро турнир ўз якунига етди. XV бор ташкил этилган мусобақанинг бугунги куни кўпчиликнинг диққат-марказида бўлди.

Боиси ушбу кун дастурида энг томошабоп ҳисобланган мутлақ вазн тоифасидаги беллашувлар бўлиб ўтди. Унда ғолиб 10 минг АҚШ долларини қўлга киритиши курашчилардаги иштиёқни янада кучайтиргани аниқ. Кескин ва муросасиз баҳслар якунида ҳамюртимиз Муҳсин Ҳисомиддинов бош совринни қўлга киритди. Финалда курашчимиз тожикистонлик Дадахон полвон Қурбоналиевни доғда қолдирди. Бугунги кунда ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олган курашчилар:

– 60 кг.
1. Муҳаммадризо Қувватов (Тожикистон);
2. Абдуллазиз Хамроев (Ўзбекистон);
3. Акобир Қурбонов (Ўзбекистон);
3. Канат Сеилкхан (Қозоғистон).

– 66 кг.
1. Қобулжон Ахмедов (Ўзбекистон);
2. Атабек Амирали (Қозоғистон);
3. Руслан Бўриев (Ўзбекистон);
3. Муҳаммад Юсуф Шуайиб (Афғонистон).

-73 кг.
1. Сабир Сапарбаев (Қозоғистон);
2. Умиджон Абдуллаев (Ўзбекистон);
3. Ўрол Содиқов (Ўзбекистон);
3. Ильсоҳзода Ҳусини (Тожикистон).

+70 кг.
1. Покизахон Камолиддинова (Ўзбекистон);
2. Азман Амаева (Қозоғистон);
3. Филура Эргашева (Ўзбекистон);
3. Гусево Владлено (Россия).

Мутлақ вазн:
1. Муҳсин Хисомиддинов (Ўзбекистон);
2. Дадахон Қурбоналиев (Тожикистон);
3. Яхё Имомов (Ўзбекистон);
3. Неъматулло Асранкулов (Тожикистон).