Skip to main content
Yangiliklar

“Turkish Open-2021”. Улуғбек Рашитов – чемпион!

By 10.03.2021No Comments

Бугун Туркияда анъанавий “Туркиш Опен” халқаро мусобақаси старт олди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси 17 нафар таэквондочи билан иштирок этмоқда.

Мусобақанинг дастлабки кунида -63кг вазн тоифасида ўзбекистонлик Улуғбек Рашитов барча рақибларни мағлуб этиб ОЛТИН МЕДАЛни қўлга киритди! Финалда ҳамюртимиз мезбон спортчи Хоқон Речберни таслим қилгани эътиборга молик.

Ушбу ғалаба билан Улуғбек Рашитовни муборакбод этамиз!

🥋🇺🇿 Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати