Туркияда анъанавий “Туркиш Опен” халқаро мусобақаси давом этмоқда.
Мусобақанинг учинчи кунида -46кг вазн тоифасида ўзбекистонлик Шохсанам Аъзамова ярим финалга қадар етиб келди ва туркиялик Амине Гогебаканга имкониятни бой бериб қўйди. Шундай қилиб Шохсанам Аъзамова мусобақанинг бронза медалини қўлга киритди!
Ушбу медаль билан Шохсанам Аъзамовани муборакбод этамиз!
🥋🇺🇿 Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати