Туркияда анъанавий “Туркиш Опен” халқаро мусобақаси давом этмоқда.
Мусобақанинг иккинчи кунида -80кг вазн тоифасида ўзбекистонлик Никита Рафалович барча рақибларни мағлуб этиб ОЛТИН МЕДАЛни қўлга киритди. Финалда ҳамюртимизга марокашлик Ашраф Маҳбуби рақиблик қилди. Ҳал қилувчи баҳсда Токио-2020 лицензияси соҳиби бўлган Рафалович 13:11 ҳисобида ғалабага эришди.
Олтин медаль билан Никита Рафаловични муборакбод этамиз!
🥋🇺🇿 Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати