Skip to main content
Yangiliklar

“Turkish Open-2021”. Нигора Турсунқулова – чемпион!

By 11.03.2021No Comments

Туркияда анъанавий “Туркиш Опен” халқаро мусобақаси давом этмоқда.

Мусобақанинг иккинчи кунида -67кг вазн тоифасида ўзбекистонлик Нигора Турсунқулова барча рақибларни мағлуб этиб ОЛТИН МЕДАЛни қўлга киритди. Финалда ҳамюртимизга чехиялик Петра Столбова рақиблик қилди. Ҳал қилувчи баҳсда Турсунқулова 10:8 ҳисобида ғалабага эришди.

Олтин медаль билан Нигора Турсунқуловани муборакбод этамиз!

🥋🇺🇿 Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати