Skip to main content
Yangiliklar

“Turkish Open-2021”. Мадинабону Маннопова бронза медални қўлга киритди

By 12.03.2021No Comments

Туркияда анъанавий “Туркиш Опен” халқаро мусобақаси давом этмоқда.

Мусобақанинг учинчи кунида -49кг вазн тоифасида ўзбекистонлик Мадинабону Маннопова ярим финалга қадар етиб келди ва испаниялик Адриана Серезо Иглесиасга қарши ажойиб баҳс ўтказди. Афсуски сўнгги сонияларда омад рақиб томонида бўлди. Шундай қилиб Мадинабону Маннопова мусобақанинг бронза медалини қўлга киритди!

Ушбу медаль билан Мадинабону Манноповани муборакбод этамиз!

🥋🇺🇿 Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати