Skip to main content
Yangiliklar

“Turkish Open-2021”. Чарос Қаюмова бронза медални қўлга киритди

By 11.03.2021No Comments

Туркияда анъанавий “Туркиш Опен” халқаро мусобақаси давом этмоқда.

Мусобақанинг иккинчи кунида -53кг вазн тоифасида ўзбекистонлик Чарос Қаюмова ярим финалга қадар етиб келди ва эронлик Ғазал Солтанига қарши ажойиб баҳс ўтказди. Афсуски сўнгги сонияларда омад рақиб томонида бўлди. Шундай қилиб Чарос Қаюмова мусобақанинг бронза медалини қўлга киритди!

Ушбу медаль билан Чарос Қаюмовани муборакбод этамиз!

🥋🇺🇿 Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати