26-27 февраль кунлари Самарқанд шаҳрида вилоят очиқ чемпионати мусобақаси бўлиб ўтди. Унда Самарқанд вилояти туманларидан жами 170 нафар таэквондочи иштирок этди. Мазкур мусобақада Тошкентнинг “Лидер” ва “Ильсан” клуби спортчилари меҳмон сифатида қатнашишди.
Мусобақа “Лидер” клуби томонидан тақдим этилган KP&P электрон тизими бўйича ўтказилди.
Умумжамоа ҳисобида Самарқанднинг “Динамо” клуби тарбияланувчилари биринчи бўлишди. “Лидер” иккинчи, “Ильсан” учинчи ўринни эгаллади.
Барча ғолиб ва совридонлар медаллар ва дипломлар билан тақдирланишди. Бундан ташқари меҳмон спортчилар учун Самарқанд шаҳрининг тарихий обидаларига экскурсия ташкил этилди.
🥋🇺🇿 Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати