Skip to main content
Yangiliklar

Осиё чемпионатлари тарихидан. Ўзбекистон учун дастлабки медаль қўлга киритилган 2004 йилги мусобақа ҳақида

By 26.03.2021No Comments

16-18 июнь кунлари Ливан мамлакатида ҳисоб бўйича 24-Осиё чемпионати бўлиб ўтади.

Ушбу мусобақа олдидан ўзбекистонлик таэквондочилар совриндор бўлган қитъа чемпионатларини ёдга олишга қарор қилдик.

Таэквондо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси илк бор 2004 йилги мусобақада медалга эга чиққан.

2004 йилги Осиё чемпионати 20-23 май кунлари оралиғида Жанубий Кореянинг Сеонгнам шаҳрида ўтказилган. Унда -54кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Евгений Ли якунда бронза медалини қўлга киритган. Айнан у мустақил Ўзбекистон учун тарихий медаль соҳибига айланган эди.

Маълумот учун, 🇺🇿 Ўзбекистон терма жамоаси ҳозирга қадар катталар ўртасидаги Осиё чемпионатида 6та олтин 🥇, 5та кумуш 🥈 ва 18та бронза 🥉, жами 29та медални 🏅 қўлга киритган.

🥋🇺🇿 Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати