Skip to main content
Yangiliklar

Нигора Турсунқулова: “Менинг илк лицензион турнирим”

By 09.03.2021No Comments

“2016 йилда Республика чемпионатида мураккаб ғалабамдан сўнг мен катталар категориясидаги йирик турнирларда чиқишни бошладим.

Ўшанда менга Олимпия ўйинларига саралаш чемпионатида, яъни Филиппиннинг Манила шаҳрида бўлиб ўтаётган лицензион турнирда иштирок этишга рухсат беришди. У ерда менда Гонконг, Иордания ва Қозоғистондан бўлган спортчилар билан 3 та жанг бўлди.

Мен сизга айтсам, ушбу турнирда рақобат жуда кучли бўлди. Менинг вазним тоифамдаги иштирокчилар кучлироқ, тажрибалироқ эди, иорданиялик спортчи билан жанг эса Олимпиада лицензиясини қўлга киритиш учун бўлди.

Худога шукр, биз ғолиб бўлдик.

Баҳс тугагани ҳақидаги товушни эшитганимда тушуниб етдимки, Аллоҳнинг инояти билан мен ғалаба қозондим ва Риодаги Олимпия ўйинларига лицензияни қўлга киритдим! Ўшанда мен шундай туйғуларни ҳис қилдимки, уларни сўз билан ифодалаб бўлмайди!”, – деб ёдга олади Нигора Турсунқулова.