Skip to main content
Yangiliklar

Интервью. Муроджон Чориев: “Лицензион мусобақага муносиб тайёргарлик кўрилмоқда”

By 30.03.2021No Comments

Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси бош котиби Муроджон Чориев кейинги режалар ҳақида фикр билдирди.

“Хабарингиз бор, айни кунларда Ўзбекистон таэквондо терма жамоаси Тошкент вилояти Ангрен шаҳри Янгиобод спорт базасида ўқув-машғулот йиғинини олиб бормоқда. Мазкур йиғин 7 апрель кунига қадар давом этади. Шундан кейин таэквондочиларимизга 3 кунлик кичик таътил берамиз. Сўнгра Тошкент шаҳрида навбатдаги йиғин старт олади.

Бизни кутиб турган энг муҳим мусобақа бу Токио-2020 Олимпиадасига йўлланма берувчи лицензион турнир ҳисобланади. Бу турнир 21-22 май кунлари Иорданиянинг Амман шаҳрида ўтказилади.

Ушбу муҳим мусобақага тайёргарлик кўриш мақсадида Хитой Тайпеи ва Вьетнам терма жамоаси аъзоларини халқаро йиғин ўтказиш учун Ўзбекистонга таклиф қилдик. Бу давлат спортчилар апрель ойининг сўнгги кунларида юртимизга етиб келишади ва уч мамлакат таэквондочилари биргаликда халқаро ўқув-машғулот йиғинини ўтказишади. Тахминан 20 кунлик йиғин якунлангач учала терма жамоа аъзолари Иорданияга лицензион мусобақада иштирок этиш учун жўнаб кетишади”, – дейди Муроджон Чориев.

🥋🇺🇿 Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати