Skip to main content
Yangiliklar

Миллий матбуот марказида Токио-2020 Олимпиадаси, апрелда ўтадиган йирик мусобақаларга тайёргарлик муҳокама қилинди

By 24.03.2021No Comments

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Миллий матбуот маркази, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳамда “UzReportTV” телеканаллари билан ҳамкорликда тасдиқланган медиа-режа асосида навбатдаги матбуот анжумани ташкил қилинди. Тадбир яқинлашиб келаётган Токио-2020 Олимпия ўйинларига олиб борилаётган тайёргарлик, шунингдек, апрель ойи пойтахтимизда ўтказиладиган йирик мусобақалар мавзусига бағишланди.

Анжуманда МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов, МОҚ раиси матбуот котиби, ахборот-сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Зафар Имомхўжаев, шунингдек, бир қатор ОАВ вакиллари иштирок этишди. Мазкур тадбир “UzReportTV” телеканалида жонли эфирда намойиш этилди. Эътиборингизга ушбу анжуманнинг тўлиқ қисмини ҳавола этамиз: