Skip to main content
Yangiliklar

“Ханчжоу-2022”нинг “Катта Нилуфар”и қурилиш соҳасида мукофотга сазовор бўлди

By 05.03.2021No Comments

Ханчжоудаги Осиё ўйинлари ва халқаро кўргазма марказининг бош стадиони Хитойнинг қурилиш ва муҳандислик соҳасидаги нуфузли мукофотга лойиқ кўрилди. “Катта Нилуфар” номи билан машҳур стадион ўтган йил сентябрь ойида “China Construction Engineering Luban Award” (“Миллий олий сифатли лойиҳа”) мукофотига сазовор бўлган эди.

Осиё ўйинларининг бош стадионига тақдим этилган янги “Любань” мукофоти 1987 йилда таъсис этилган ва Хитойда қурилиш сифати учун олий мукофот ҳисобланади. Бу мукофот Турар жой қурилиши, шаҳарлар ва қишлоқларни ривожлантириш вазирлиги томонидан таъсис этилган. “Любань” мукофоти “Хитой қурилишининг Оскари” номи билан машҳур.

Цяньтан дарёсининг жанубий соҳилида жойлашган “Катта Нилуфар”да 2022 йил XIX Осиё ўйинларининг тантанали очилиши ва ёпилиш маросимлари, шунингдек енгил атлетикачилар мусобақалари бўлиб ўтади.