Skip to main content
Yangiliklar

Чарос Қаюмова: “Бўлажак мусобақаларда бунданда яхшироқ натижаларга эришишга ҳаракат қиламиз”

By 16.03.2021No Comments

“Turkish Open”да бронза медалини қўлга киритган Чарос Қаюмова Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизматига интервью берди.

“Биз деярли бир йилдан кўп вақт давомида халқаро мусобақаларда иштирок этмадик. Тўғрисини айтсам халқаро турнирларни жуда ҳам соғинган эдик. “Turkish Open-2021″ мусобақаси ажойиб тарзда ўтказилди. Ҳаммаси карантин қоидаларига кўра ўтказилди. Бу турнирдан ўзим учун катта тажриба олдим.

Ярим финал жангимда эронлик рақибамга сўнгги сонияларда битта хатоим туфайли ютқазиб қўйдим. Бундан тушкунликка тушганим йўқ. Бу мағлубият мени янада кучлироқ қилади. Кейинги жангларда бу каби хатоларни такрорламасликка интиламан.

Худо хоҳласа бўлажак мусобақаларда бунданда яхшироқ натижаларга эришишга ҳаракат қиламиз. Бизга яқиндан ёрдам берган мураббийларимизга ва раҳбариятга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Халқимизни кириб келаётган Наврўзи олам билан табриклайман”, – дейди Чарос Қаюмова.