Skip to main content
Yangiliklar

Таэквондочиларимиз тиббий кўрикдан ўтишди

By 18.02.2021No Comments

МОҚ қошидаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий марказида терма жамоамиз вакилларининг чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтиши давом этади. Бугун режага мувофиқ, таэквондо бўйича терма жамоамиз вакиллари тиббий кўрикда бўлишди.

Таэквондочиларимиз сўнгги бор сентябрь ойида шундай текширувдан ўтишган эди. Бугун ассоциация шифокори Мақсуд Юнусов бошчилигида 17 нафар спортчимизнинг саломатлиги кўздан кечирилди. Таъкидлаш жоиз, вакилларимиз ҳозирда Афғонистон, Грузия ва Украина каби терма жамоалар билан қўшма ўқув-машғулот йиғинида иштирок этишмоқда. Таэквондочиларимиз шундан сўнг март ойида бўлиб ўтадиган “Turkish Open” турнирида қатнашиши режалаштирилган.