Skip to main content
Yangiliklar

Овқатланиш оралиғи қанча бўлиши керак?

By 24.02.2021No Comments

⏰Овқатланиш оралиғи камида уч ва 4-4,5 соатдан ошмаслиги керак, чунки тахминан 3-4 соатдан кейин ошқозонда овқат ҳазм қилиш жараёни тугайди.

🥘Овқатланиш оралиғида ошқозон ости бези ва жигар овқат ҳазм қилишни енгиллаштириш учун секрецияларни синтез қилиб, кейинги қабулга тайёргарлик кўриш учун вақт керак. Бу камида уч соат давом этади.

☝️Вақт оралиғи 4,5-5 соатдан ошганда эса ошқозонда яллиғланиш жараёнлари ривожланишига шароит яратилади ва ошқозон-ичак трактининг турли касалликларига чалиниш хавфи ошади.