Халқаро Олимпия қўмитаси, Халқаро Паралимпия қўмитаси ва “Токио-2020” ташкилий қўмитаси Япониядаги Олимпия ўйинларида амал қиладиган қоидалар режасини тақдим этди.
Унга кўра:
📍Спортчилар мобил телефондаги илова орқали ўз ҳолатлари ҳақида хабар бериб турадилар;
📍Атрофдагилар билан максимал равишда яқин алоқада бўлмаслик, шу жумладан қўл бериб кўришиш ҳам;
📍Икки метрлик оралиқ масофани сақлаш, ўз ҳаракатлари режасини чамалаш;
📍Спортчилар мусобақаларга мухлис сифатида боришлари мумкин эмас;
📍Токиога парвозга 14 кун қолганида барча спортчиларнинг коронавирус учун манфий тест натижаси тақдим этилиши лозим.