Таэквондо бўйича мамлакатимиз терма жамоаси аъзолари Тошкент вилоятида жойлашган Янгиобод базасида ўқув-машғулот йиғинни давом эттирмоқда. 5 январда бошланган мазкур йиғин 31 январь куни якунига етади. Ушбу йиғинда қатнашган Мадинабону Маннопова Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизматига ўз фикрларини билдирди.
“Умуман олганда йиғин яхши ўтди. Асосан жисмоний тайёргарликка аҳамият берилди, тоза ҳавода югуриш машқларини бажардик, тренажер залида шуғулландик. Барча шароитлар аъло даражада бўлди. Бунинг учун барча таэквондочилар номидан раҳбариятга миннатдорчилик билдириб қоламан. Мана шундай шароитлар яратиб берилгани учун халқаро мусобақаларда муносиб иштирок этишга бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз.
Украиналик спортчилар ҳам биз билан бирга йиғинда иштирок этишди. Улар билан тажриба алмашиш қизиқ бўлди. Меҳмонларга юртимизнинг сўлим табиати жуда манзур бўлди”, – дейди Мадинабону Маннопова.