Yangiliklar

«Икки ҳафтача кўчага чиқмадим, лекин яширинча деразадан кўчага мўралаб турардим». Нигора Турсунқулова спортга қандай кириб келганини айтиб берди

By 19.02.2021 No Comments

Ўзбекистон таэквондо WT терма жамоаси аъзоси, 2016 йилги Олимпиада иштирокчиси Нигора Турсунқулова инстаграмдаги ўз саҳифасида спортга қандай кириб келгани ҳақида пост қолдиди.

«Қандай қилиб мен спортга кириб келганман!

Бир куни болалигимда мен қизлар билан кўчада ўйнаб юргандим. Ниманидир бўлиша олмай, улар билан урушиб қолдик, мен хафа бўлдим ва уйга кетиб қолдим. Бундан кейин икки ҳафтача кўчага чиқмадим, лекин яширинча деразадан кўчага мўралаб турардим.

Ўша пайтда акаларим спорт билан шуғулланишарди. Катта акам мен уйда ўтириб зерикаётганимни кўриб, у билан машғулотга боришни таклиф қилди. Мен рози бўлдим.

Мен мусобақаларда иштирок этишни ва мукофотлар олишни бошлаганимда, мен ўша қизлар ва акамга раҳмат айтишим кераклиги ҳақида ўйлаб қолдим, ахир, агар акам ёки ўша жанжал бўлмаганида, мен спортга кириб келмаган бўлардим. Балки, мен ўшанда айбдор бўлгандирман, лекин улар қайсидир маънода мени кўчада ўйнаб юравермай, спортга кириб келишимга сабабчи бўлишган!

Мана шундай қилиб мен ўзимнинг ҳаётий йўлимни танлаганман ва бундан ҳеч ҳам афсусланмайман», – Нигора Турсунқулова.