Skip to main content
Yangiliklar

III Наврўз халқаро марафонига тайёргарлик муҳокама қилинди View Larger Image

By 05.02.2021No Comments

Келаси ой пойтахтимизда III Наврўз халқаро марафони бўлиб ўтиши режалаштирилган. Бугун Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида мазкур мусобақага тайёргарлик бўйича дастлабки йиғилиш бўлиб ўтди. Унда МОҚ раиси ўринбосари Шерзод Ташматов, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг мутасадди вакили Акром Низаметдинов, Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси бош котиби Камолиддин Рўзимуҳаммедов ва терма жамоамизнинг хорижлик мураббийи Борис Жгир иштирок этишди.

Йиғилишни Шерзод Ташматов олиб борди ва бўлажак мусобақанинг масъулияти, унинг аҳамияти ҳақида гапириб ўтди.

Муҳтарам Президентимиз юртимизда аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини ривожлантиришга алоҳида аҳамият қаратмоқдалар. Югуриш эса оммавий спорт турлари орасида энг машҳур ва шуғулланиш учун катта имконият талаб қилмайдиган турлардан. Ушбу мусобақани юқори савияда ташкил этиш орқали халқимиз орасида соғлом турмуш тарзини янада кенг тарғиб қилиш имкониятига эга бўламиз”, – деди Шерзод Ташматов.

Учрашув давомида бўлажак мусобақанинг трасса йўналишини қайта кўриб чиқиш, унинг нуфузини яна бир бор Халқаро енгил атлетика федерациялари ассоциациясининг Токио Олимпиадасига йўлланма берувчи мусобақалар қаторига қўшиш ва унга спортчиларимизни муносиб тайёрлаш бўйича суҳбат олиб борилди.