Skip to main content
Yangiliklar

Жиззах шаҳрида ҳам “Спортни сев, спорт билан яша!” шиори остида оммавий спорт тадбирлари ўтказилмоқда

By 13.01.2021No Comments

Шу йил 11-12-13 январь кунлари Жиззах шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–6099-сонли Фармони ижроси доирасида ҳамда 14 январь – Ватан ҳимоячилари кунига муносабати билан “Спортни сев, спорт билан яша!” шиори остида спортнинг бадиий гимнастика, гандбол, оғир атлетика, таэквондо ВТФ, таэквондо ИТФ, Ўзбек жанг санъати, кикбокс ва шахмат турларидан Жиззах шаҳар очиқ биринчилиги мусобақаси ўтказилди.

Мусобақанинг очилиш маросими Ёшлар инновацион марказида бўлиб ўтди. Таъкидлаш керак, бу каби тадбирлар аҳоли, айниқса ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этишга хизмат қилади.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

Матбуот хизмати