Skip to main content
Yangiliklar

Ўзбекистон таэквондо терма жамоасининг украиналик спортчилар билан ҳамкорликда ўтаётган йиғини давом этмоқда

By 20.01.2021No Comments

Таэквондо бўйича мамлакатимиз терма жамоаси аъзолари Тошкент вилоятида жойлашган Янгиобод базасида ўқув-машғулот йиғинни давом эттирмоқда. 5 январда бошланган мазкур йиғин 20 кун давом этади ва унда украиналик икки нафар таэквондочи Владислав Бондарь ва Костянтин Костеневич ҳам қатнашмоқда.

Ушбу йиғинда бўлажак мусобақаларга тайёргарлик олиб борилади, техник ва тактик қўлланмалар устида ишланмоқда.

25 январга қадар давом этадиган мазкур йиғинда 18 нафар таэквондочи қатнашмоқда.

🥋🇺🇿 Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати