Skip to main content
Yangiliklar

Ўзбек спорти вакиллари “Дебют” миллий кинофестивалида

By 16.01.2021No Comments

Пойтахтимизда “Ўзбеккино” Миллий агентлиги томонидан ташкил қилинган “Дебют” ёшлар миллий кинофестивали бўлиб ўтди. Мазкур тадбир доирасида бир қатор номинациялар бўйича лаурeатлар тақдирланди. Таъкидлаш жоиз, ушбу тадбирга ўзбек спорти мутасаддилари ҳам фахрий меҳмонлар сифатида таклиф қилинди. Унда МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов ва Бош котиб Ойбек Касимов бошчилигида юртимизнинг таниқли спортчилари иштирок этишди.

Фестивал ёш ижодкорлар ўртасида ташкил қилинган бўлиб, “Менинг дунём”, “Мен нечун севаман Ўзбекистонни?” мавзуларидаги қисқа метражли фильмлар бўйича ишлар қабул қилинди. Аҳамиятлиси, МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов бошчилигидаги ўзбек спорти юлдузлари “Энг яхши режиссёрлик иши” номинацияси ғолибини тақдирлашди. Ушбу йўналишда “Рўмол” фильми режиссёри Ҳасан Алижонов ғалаба қозонди ва МОҚ раисидан ўз совринини қабул қилиб олди.

Рустам Шоабдураҳмонов тадбир ташкилотчилари билан келажакда бу йўналишда чуқур ҳамкорликни йўлга қўйиш, ўзбек спорти ғалабалари акс эттирилган фильмлар ишлаш борасида фикр алмашди.