Бугун Ўзбекистон футбол ассоциациясининг Ишчи гуруҳи ходимлари Сурхондарё вилоятида бўлишди.
Шу муносабат билан Термиз шаҳридаги «Амударё» болалар соғломлаштириш оромгоҳида тадбир ташкил этилди. Унда Сурхондарё вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи А.Арабов, Ўзбекистон футбол ассоциацияси масъул ходимлари, жумладан Ҳудудий футбол ассоциациялари билан ишлаш бўлими бошлиғи Б.Ширинов, Болалар ва ўсмирлар футболини ривожлантириш бўлими бошлиғи М.Саидқосимов, вилоят футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти С.Шомуродов ва бошқалар иштирок этишди.
Тадбирда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан вилоятдаги футбол бўйича болалар мураббийларига ёшларни миллионлар ўйини футбол билан янада фаолроқ шуғуллантириш мақсадида футбол тўплари топширилди. Ушбу тадбирлардан кўзланган асосий мақсад, вилоятнинг барча ҳудудларида футболни янада ривожлантириш, чекка-чекка ҳудудлардан ёш, иқтидорли футболчиларни саралаш ҳамда уларни катта футболга жалб этишдан иборат.
Шунингдек, вилоят футбол ассоциацияси учун видеокамера, фотоаппарат ҳамда проектор топширилди.
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги