Skip to main content
Yangiliklar

“Спортни сев, спорт билан яша!”: Жиззахда баскетболчи ёшлар беллашишди

By 29.01.2021No Comments

Республикамиз бўйлаб ўтказилаётган “Спортни сев, спорт билан яша!” оммавий мусобақаси ўзининг қизғин палласига кирди. Шу кунларда барча ҳудудларда мусобақаларнинг белгиланган спорт турлари бўйича вилоят босқичи ўтказилмоқда. Бугун Жиззахда баскетболчи ёшлар вилоят биринчилигида куч синашишди.

Мусобақа 2005-2007 ва 2007-2008 йилларда туғилган ёшлар ўртасида ўтказилди. Финал босқичини Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси вакиллари, вилоят ҳокимлиги ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси мутасаддилари кузатиб боришди. Қизиқарли ўтган баҳслар якунида Жиззах Олимпия захиралари коллежи, вилоят ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ҳамда Арнасой тумани жамоалари ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олишди.